Қорақалпоғистон ва Хоразмни боғловчи кўприк икки кунга ёпилди

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида февраль ойи охирида очилган кўприк икки кунга ёпилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» хабар қилди.

Қайд этилишича, кўприк Қипчоқ-Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши муносабати билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади.

Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати Қипчоқ понтон кўприги орқали амалга оширилади.

«Вақтинчалик ноқулайликлар учун „Ўзбекистон темир йўллари“ акциядорлик жамияти раҳбарияти узр сўрайди», — дейилади хабарда.

Янгиликлар