Стратегик инвестициялар «Yunusobod Business City»да бошланади

Инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот форматида бўлиб ўтган учрашувда стратегик ҳамкорликнинг барча жиҳатлари ва ўсиш нуқталарини муҳокама қилинди.

6 май куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида стратегик жиҳатдан жозибадор жойда жойлашган Yunusobod Business City катта лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Юнусобод туманининг айни марказида жойлашган ва «Тошкент» телеминораси, Мегапланет савдо маркази, IT-Park каби объектлар билан ўралган мазкур лойиҳа кўплаб сармоядорларнинг нигоҳларини ва узоқни кўзлаган режаларини ўзига жалб қилади. Тадбирда, шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳманов ҳам иштирок этиб, мазкур лойиҳанинг шаҳар ва бутун ҳудуд иқтисодиётини ривожлантиришда катта аҳамият касб этишини таъкидлади.

Лойиҳа ҳудудига High Town тураржой мажмуаси ва 65 000 квадрат метр майдонга эга савдо маркази қад рослаган. Ушбу савдо маркази сиғими бўйича Tashkent City Mall савдо марказидан кейин иккинчи ўринни эгаллайди ва вакилларининг фикрига кўра, ҳудуднинг эътирофини оширадиган сайёҳлар оқимини жалб қилади.


Ҳозирда
, манфаатдор инвесторлар лойиҳанинг барча афзалликларини батафсил ўрганиш ва ўз маблағларини куп-қаватли турар жой биноларини  ва тижорат майдонларини қуриш учун бўш ер майдонига сармоя қилиш мақсадида ким ошди савдосида иштирок этишлари мумкин:

«Биз 16 та буш ер участкаларини давлат eauksion савдо майдончасига жойлаштирдик, ва улар маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан сотиб олиниши мумкин. Ҳар бир лотнинг майдони 1600 дан 2300 квадрат метргача бўлган майдонни ташкил қилади. Дирекция томонидан ишлаб чиқилган концептуал планга асосан инвесторлар 16 қаватли биноларни қуриши ва улардан биринчи иккитаси тижорат мақсадларида ажратилади. Ҳар бир лойиҳанинг қурилиши тасдиқланган концепцияга, энг муҳими, барча қурилиш меъёрларига риоя қилишини таъминлаш учун биз томонимиздан қатъий назоратга олинади. Биз учун бу жараённи иложи борича шаффоф ва очиқ қилиш муҳим эдисотувларни ким ошди савдоси орқали амалга оширишни энг мақбул йўл деб ҳисобладик. Инвесторларимизга қулайлик яратиш мақсадида ҳарид қилинган ер майдонларининг тўловини 12 ойга бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Лойиҳа ҳудудидаги муқобил электр энергияси, газ, сув таъминоти, сув оқава тизими, ички йўллар, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари Дирекция томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Лойиҳа атрофдаги Ботаника боғи, Бозсув канали ва «Чинобод» санаторийси билан биргаликда экологик жиҳатдан жозибадор лойиҳа яратади», — деди лойиҳа директори Низомиддин Пардаев.

Мамлакатнинг бошқа ҳудудларидан инвесторлар ва барча қизиқиши уйғонган шахслар ҳам uzbekistan360 веб-сайтида виртуал саёҳат орқали Yunusobod Business City ва унинг объектларига онлайн ташриф орқали лойиҳа билан танишишлари мумкин.

Yunusobod Business City — бу нафақат янги сармоявий имконият, балки янги иш ўринлари яратиш, турмуш сифатини яхшилаш ва сармояларни жалб этишга кўмаклашишни ваъда қилган ҳолда Тошкент ривожи йўлидаги олдинга қўйилган қадамдир.

Телефон: +998 (95) 501-70-70

Сайт: yubc.uz

Instagram: @yunusobod_bc

Telegram: @yubc_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар