Гулистондаги коронавирус беморларини даволаш марказидаги портлаш — фото
Давоми: Гулистондаги коронавирус беморларини даволаш марказидаги портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 7 октябрь, чоршанба куни соат 8:13 да «Aлпомиш» спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирусга гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказида портлаш юз берган. «Tez News» портлашдан сўнг «Aлпомиш» спорт мажмуасида вужудга келган фавқулодда ҳолат акс этган вазиятда олинган фотоларни эълон қилади.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мажмуадаги кислород баллони ёрилиши оқибатида портлаш содир бўлганини тасдиқлаб, фуқароларга тан жароҳати етганини маълум қилганди. Вазирликнинг рус тилидаги ахборотида портлаш оқибатида камида бир киши енгил тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилганди.