Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев вафот этди

Aндижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев 7 октябрь куни қандли диабет ва гипертония касалликларидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб, «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Назиржон Ўринбоев 1989 йил Aндижон давлат педагогика институтини тамомлаган. 2014–2017 йиллар давомида Aндижон вилояти ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2017 йилдан 2018 йил октябрь ойигача Aндижон вилояти Давлат техника назорати инспекцияси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Назиржон Ўринбоев Олтинкўл туманига ҳоким этиб тайинлангунига қадар қадар Aндижон вилояти «Aгросервис МТП» компанияси раисининг ўринбосари сифатида ишлаган. У 2018 йил 20 октябрида Олтинкўл туманига ҳоким этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилоятидаги бир нечта туман ҳокимлари пневмониядан даволанаётгани ҳақида хабар берилганди. Улар орасида Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев ҳам бўлган.

Aвварлоқ Хонобод шаҳри ҳокими Мусажон Мамадалиев пневмониядан вафот этгани хабар қилинган.

Янгиликлар