Ўзбекистонда январь—cентябрь ойларида 239,2 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида 239,2 минг нафар фуқарога пенсия ва нафақалар тайинланди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати «Теz News»га хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 1 октябрь ҳолатига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3785,5 минг нафарни, яъни аҳоли сонидаги улуши 11,1 фозини ташкил қилган. Бу эса 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 107,8 минг нафар ёки 2,9 фоизга кўпайган.

Шундан:

  • 2838,3 минг нафари (75 фоиз)ни ёшга доир пенсия;
  • 384,8 минг нафари (10,2 фоиз)ни ногиронлик пенсия;
  • 176,8 минг нафари (4,7 фоиз)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар;
  • 385,6 минг нафари (10,2 фоиз)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.

Қайд этилишича, 2020 йил 1 январь ҳолатига кўра ёшга доир пенсия олувчилар сони 88,7 минг нафар (3,2 фоиз)га, ногиронлик пенсияси олувчилар сони 2,2 минг нафар (0,6 фоиз)га, ёшга доир нафақа олувчилар сони 8,4 минг нафар (26,3 фоиз)га, ногиронлик нафақа олувчилар сони 10,5 минг нафар (3,5 фоиз)га ва боқувчисини йўқотганлик нафақа олувчи оилалар сони 1,6 минг нафар (5,2 фоиз)га ортган. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила сони 3749 нафар (7,9 фоиз)га камайди.

Шунингдек, 2020 йилнинг январь—сентябрь ойларида 239,2 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан 164,1 минг нафарига ёшга доир пенсия, 21,4 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 13,8 минг оилага боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 39,9 минг нафарига нафақа).

Аввалроқ Ўзбекистонда 7 ой давомида 190,1 минг фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар