Ўзбекистонда 7 ой давомида 190,1 минг фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-июль ойларида 190,1 минг нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинлангани маълум қилинди. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизматини хабар берди.

Хабарда айтилишича, янги пенсия ва нафақала тайинланган 190,1 минг нафар фуқародан 131,2 минг нафарига ёшга доир пенсия, 17 минг нафарига ногирон шахс сифатида пенсия, 10,5 минг оила (5,5 фоиз)га боқувчисини йўқотганлик пенсияси ва 31,4 минг нафарига нафақалар тайинланган.

Маълумотларга кўра, 2020 йил 1 август ҳолатида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий туман (шаҳар) бўлимларида ҳисобга олинган пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 759,9 минг нафарни ёки аҳоли сонидаги улуши 11 фоиз ни ташкил қилган ҳолда 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 82,1 минг нафар кишига кўпайган.

Шундан, 2 818,1 минг нафари (75 фоиз)ни ёшга доир пенсия, 381,4 минг нафари (10,1 фоиз)ни ногиронлик пенсия, 181,4 минг нафари (4,8 фоиз)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 379 минг нафари (10,1 фоиз)ни нафақа олувчилар ташкил қилган.

Хусусан, 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан:

  • ёшга доир пенсия олувчилар сони 68,6 минг нафар киши (2,4 фоиз)га;
  • боқувчисини йўқотганлик пенсия олувчи оилалар сони 0,9 минг нафар оила (0,4 фоиз)га;
  • ёшга доир нафақа олувчилар сони 6,3 минг нафар киши (19,5 фоиз)га;
  • ногиронлик нафақа олувчилар сони 5,9 минг нафар киши (2 фоиз)га;
  • боқувчисини йўқотганлик нафақа олувчи оилалар сони 1,7 минг нафар (5,6 фоиз)га ортган бўлса, ногиронлик пенсия олувчилар сони 1 175 (0,3 фоиз)га камайган.

Аввалроқ молия вазири ўринбосари пенсия ва нафақалар нега айнан 10 фоизга оширилаётганини маълум қилганди. Кейинчалик меҳнат кодексига кўра ишсизлик нафақаси «ишсиз» деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар