Ўзбекистонда ишсиз шахсларга нафақа тайинлаш тартиби маълум қилинди
Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда 1 август куни бўлиб ўтган брифингда Aдлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева ишсиз шахсларга нафақа тўлаш тартиби ҳақда маълумот берди.
Таъкидланишича, меҳнат кодексига кўра ишсизлик нафақаси ишсиз деб эътироф этилган шахсга у иш қидираётган шахс сифатида маҳаллий меҳнат органида рўйхатдан ўтган кундан эътиборан тайинланади.
«Қарамоғида 3 тагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркакка ишсизлик нафақаси у ҳақ тўланадиган жамоат ишларида Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда иштирок этган тақдирда тайинланади. Ишсиз шахснинг нафақа олиш ҳуқуқи у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтган пайтдан бошлаб, кечи билан ўн биринчи кундан эътиборан кучга киради», — дейди Севара Ўринбоева.
Aввалроқ Ўзбекистонда сентябрь ойидан пенсиялар 10 фоизга оширилиши ҳақда хабар берилганди. Фармонга кўра пенсиялар, болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга, зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақалар миқдори 1,1 баробар оширилиши кўзда тутилган.