Самарқандда «Сазаган» полигонида ҳарбий тактик кўргазма бўлиб ўтди (фото)

Самарқанд вилоятидаги «Сазаган» полигонида 7 ноябрь куни «Мардлар қўриқлайди ватанни» шиори остида фестиваль бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати «Теz News»га хабар қилди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Таъкидланишича, тадбирда Самарқанд гарнизони, вилоят мудофаа ишлари, халқ таълими, ички ишлар, миллий гвардия, чегара қўшинлар, маданият ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, «Ватанпарвар» ташкилоти, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими иштирок этган.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Тадбирнинг очилиш маросимида Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов фестиваль ҳақида фикр билдирди. Тадбир давомида жанговар техника ва қурол-аслаҳалар, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотларининг кўргазмаси бўлиб ўтди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Қайд этилишича, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, ўқувчилар, уюшмаган ёшлардан иборат меҳмонлар халқ ўйинлари бўйича беллашди. Хусусан, миллий кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, камондан ўқ отиш, қўл жанги, билак кучини синаш мусобақалари ўтказилди. Кўнгилли ва ишқибоз чавандозлар улоқ кўпкари, от чоптириш ўйинларида курашди.

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Аввалроқ Бухоро шаҳрида «II Халқаро мотоҳаваскорлар фестивали»га старт берилгани ҳақида хабар берилганди.