«Олтин глобус» мукофоти даъвогарлари рўйхатига ўзбек фильми ҳам киритилди

Режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми «Олтин глобус»нинг «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинациясида ғолибликка даъвогарлар рўйхатидан жой олди.

Фото: «Ўзбеккино» миллия агентлиги ахборот хизмати

Ҳар йили Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси «Чет тилидаги фильмлар» номинациясида «Олтин глобус» мукофотини тақдим этади. Саралаш учун фильмлар кинематография, мусиқий ёки комедия йўналишларидан бирида бўлиши керак.

Мукофотнинг 2020 йилдаги 78-«Хорижий тилдаги энг яхши фильм» йўналишида режиссёр Ёлқин Тўйчиев томонидан суратга олинган «Фариданинг икки минг қўшиғи» ҳам якуний номзодлар қаторида қайд этилди.

Скрин: «goldenglobes.com»

Маълумотларга кўра, талабларга жавоб бериш учун чет эл тилидаги фильмлар ўтган 15 ой ичида, мукофотлар топширилишидан олдин — 1 октябрдан 31 декабрига қадар ўз мамлакатларида чиқарилиши керак. Пандемия сабабли қоидаларга бир нечта ўзгартиришлар киритилган.

2020 йилда 138 та чет тилидаги фильм 77 та мамлакатдан «Олтин глобус» танловига номзод деб топилган. Академия мукофотлари қоидаларидан фарқли ўлароқ, Голливуд хорижий матбуот ассоциацияси бир мамлакат учун битта материал юборишни талаб қилмайди. Фильмлар талабларга риоя қилган ҳолда ҳар қандай мамлакатдан бир нечта тақдимотга рухсат берилади.

Аввалроқ Ўзбекистондан 93-Оскар мукофотига «Фариданинг икки минг қўшиғи» тавсия этилгани ҳақида хабар берилган эди. Фильм «Fox music cinema» студияси томонидан суратга олинган.

Янгиликлар