Исроил Бош вазири ХАМАСнинг ўқни 135 кунга тўхтатиш ҳақидаги таклифини рад этди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ХАМАс ҳаракатиннинг Ғазо секторига ўқ отишни 135 кунга тўхтатиб туриш ҳақидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Тегишли қарор АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашувдан сўнг қабул қилинди.

«ХАМАС талабларига бўйин эгиш катта фожиага олиб келиши мумкин. Биз тўла ғалаба йўлидамиз. Унга оз қолди. Бу бир неча йил масаласи эмас. Бу бир неча ойда ҳал бўладиган иш», – маълум қилди Нетаньяху.

Исроил бош вазири таъкидлашича, ЦАХАЛ ҳарбийлар олдига қўйилган вазифаларни режа асосида бажариб бормоқда: ХАМАСни йўқ қилиш, асирларни озод этиш, Ғазо Исроилга таҳдид солмаслигига кафолат олиш.

Бунга қадар ХАМАС ўқни 135 кунга тўхтатиб туришни таклиф қилганди, ушбу муддат давомида ҳарбийлар барча асирларни озод қилиш эвазига Ғазо секторидан Исроилни чиқариш ва Исроил қамоқларида сақланаётган 1500 нафар фаластинликларга айирбошлашни сўради.

Янгиликлар