Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни соат 00:50дан А-373 халқаро автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Довон қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этилиши маълум қилинди.

Янгиликлар