Ўзбекистон ҳукумати бир қатор бюрокатик жараёнларни қисқартиришга қарор қилди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматларини кўрсатиш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгаришларни тасдиқлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Хусусан, ҳужжат 20 та қонун ва низомга ўзгартириш киритмоқда. Эндиликда:

  • банклар, кредит бюролари очиш;
  • партияларни рўйхатдан ўтказиш;
  • адвокат мақомини олиш;
  • бетараф судларга мкрожаат қилиш;
  • махсус иқтисодий ҳудуд иштирокчилари реестрига кириш

учун қилинган мурожаатлар давлат идоралари ёки бошқа ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши ёки давлат рўйхатидан ўтиши учун давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги ҳақидаги тўлов ҳужжатларининг нусхасини тақдим этиш талаби бекор қилинади.

16 ёшга тўлган фуқароларни пенсия тизимида ҳисобга киритиш уларга идентификацион ID-карталар бериш вақтида амалга оширилади. Пенсия тизимида 2021-йил 1-июнга қадар ҳисобга киритилмаган фуқаролар яшаш жойигадаги «Халқ банки» томонидан ЖШШИР билан ҳисобга киритилади.

Ҳужжатга кўра, рўйхатга олувчи идора томонидан ОАВни рўйхатга олиш масаласини кўриб чиқиш муддати қисқартирилади (15 кундан 10 кунга). Шунингдек, адвокат шаҳодатномасини бериш муддати ҳам қисқартирилади (икки иш куни).

Янгиликлар