Тошкентда вакцинанинг ножўя таъсирини даволаш учун қанча шифохона тайёрлаб қўйилгани маълум қилинди
Тошкент шаҳрида вакцинанинг ножўя таъсирларини даволаш учун 4 та шифохона тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда СЭС ахборот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

Фото: 24kz
Маълум бўлишича, коронавирусга қарши эмланган фуқароларда кузатилган ножўя таъсирларга қарши курашиш мақсадида пойтахтда ташкил этилган 81 та эмлаш пункти 4 та шифохонага бириктирилган.
Қуйида шифохоналар рўйхати:
- Учтепа туманидаги шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси;
- Шайхонтохур туманидаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси;
- Яшнобод туманидаги 4-сон шаҳар клиник шифохонаси;
- Юнусобод туманидаги 7-сон шаҳар клиник шифохонаси.
Қайд этилишича, мазкур шифохоналарга ҳозирги кунга қадар вакцинанинг ножўя таъсирлар кузатилган бирорта бемор ётқизилмаган. Бунга зарурат бўлмаган.