Ўзбекистонга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди

Олий таълим вазирлиги ахборот хизмати 2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистонга ўқишни кўчириш бўйича ўтиш балларини эълон қилди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг тегишли буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикамизда фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.

Таъкидланишича, тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланган.

Янгиликлар