Шаҳрихонда салкам 40 миллиард сўм маблағ аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга йўналтирилди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги қурилиш ишлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 36 миллиард 939 миллион сўм маблағ ажратилган. Бу ҳақда «Андижон вилояти сув таъминоти» масъулияти чекланган жамияти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Андижон вилояти сув таъминоти» ахборот хизмати

Хабарга кўра, бир пайтнинг ўзида туманнинг 48 та маҳалласида 243 километр янги сув қувурини тортиш, 27 та янги сув қудуқларини ўрнатиш ва 37 та сув қудуқларини таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Шунингдек, айни пайтга қадар ишларнинг 90 фоизи якунига етган. Бу ишга 40 та қурилиш ташкилоти бириктирилган.

Фото: «Андижон вилояти сув таъминоти» ахборот хизмати

Фото: «Андижон вилояти сув таъминоти» ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, лойиҳа якунига етгач, туман ҳудудларини сувлаштириш кўрсаткичи 90 фоизни ташкил этиши айтиб ўтилган.

Аввалроқ Хўжаободда 600 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминлангани ва Андижонда сўнгги ўн ойда сув таъминотини яхшилаш учун 182 миллиард сўм сарфлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар