Дунёда охирги сутка давомида коронавирусдан вафот этганлар сони маълум қилинди

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус билан 9 мингдан ортиқ бемор вафот этган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 8 февралда дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 376 569 та янги ҳолати аниқланган бўлиб, 9 664 нафар бемор вафот етган.

Жонс Хопкинс университетининг  (09.02.2021 йил Тошкент вақти билан соат 09:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 106 миллион 471 мингдан ортиқ одам юқтирган бўлиб, улардан 2 миллион 325 мингдан кўпроғи вафот этган.

Маълум бўлишича, касалликнинг тасдиқланган ҳолатлари бўйича АҚШ биринчи ўринда турган бўлиб, у ерда 26,654 миллиондан ортиқ инсон коронавирус инфекциясини юқтирганлиги аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,838 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (9,497 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (3,983 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (3,945 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 106 988, Ҳиндистонда 11 831, Бразилияда 50 630, Россияда 15 916, Буюк Британияда эса 15 845 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони қарийб 106 миллиондан кўпроқни ташкил этиб, шундан 2 миллион 312 мингдан зиёд киши вафот этган (8.02.2021 йил Европа вақти билан соат 16:58 ҳолатига кўра).

Мавзуга доир: