Коронавирус нима учун Хитойда пайдо бўлганлиги маълум бўлди

Буюк Британия, Германия ва АҚШ олимлари илк бор Жанубий Хитой ва унинг яқинидаги ҳудудларда атроф-муҳит ўзгариши механизмларини тасвирлаб, коронавирус нима учун Хитойда пайдо бўлганлигини аниқлашди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Фото: Discovery

Уларнинг фикрига кўра, мазкур ҳудудларда кўршапалакларнинг кескин кўпайиши – эҳтимол, янги SARS-CoV-2 коронавируси пайдо бўлишига олиб келган.

«РИА Новости хабарига асосан Соф хабар беришича, глобал иқлим ўзгариши – ҳароратнинг кўтарилиши, қуёш нури ва атмосферада кўпроқ карбонат ангидрид кўпайиши – дунёнинг кўплаб минтақаларида ўсимликларнинг таркиби ва ҳайвонларнинг табиий яшаш жойини ўзгартирди», – дейилади хабарда.

Маълум бўлишича, ўтган 100 йил давомида Хитойнинг жануби, Мьянма ва Лаос атрофидаги ҳудудларда ўсимлик турида сезиларли ўзгаришлар аниқланган. Бу эса кўршапалаклар учун қулай яшаш муҳитини яратган.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ХХ асрнинг бошидан бери Юньнань шаҳрида фақат 40 хил турдаги кўршапалаклар пайдо бўлган ва улар ўзлари билан билан бирга юзга яқин коронавирусни олиб келган.

«Ўтган асрда об-ҳавонинг ўзгариши Хитойнинг жанубий Юньнань провинциясида кўплаб кўршапалак турлари учун мос атроф-муҳитни шакллантирди. Кўршапалак турлари глобал тарқалишининг қандай ўзгарганини тушуниш COVID-19’нинг келиб чиқиш тарихини тиклашда муҳим қадам бўлиши мумкин», – деган тадқиқотнинг биринчи муаллифи Роберт Бейер.

Таъкидланишича, жаҳонда бугунги кунда кўршапалаклар популяциясида коронавируснинг 3 000 га яқин тури мавжуд. Кўршапалакларнинг ҳар бир тури ўртача 2,7 та коронавирусни ташийди. Кўршапалаклар олиб юрадиган коронавирусларнинг аксарияти одамларга юқмайди. Аммо маълум бир минтақада кўршапалаклар турларининг кўпайиши натижасида у ерда одамлар учун хавфли патоген пайдо бўлиш эҳтимолини оширади.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, ўтган асрда иқлим ўзгариши Марказий Африка минтақалари ва Марказий ва Жанубий Американинг айрим қисмларида ҳам кўршапалак турларининг кўпайишига олиб келган.

Мавзуга доир:

Янгиликлар