Ўзбекистонда 2020 йил пандемияга қарши курашиш учун қанча маблағ сарфлангани маълум бўлди
2020 йил пандемияга қарши кураш учун жами 13 трлн сўмдан кўпроқ маблағ сарфлангани маълум бўлди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.
Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича, ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн 423 млрд сўм, корхоналарни молиявий ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 3 трлн 825 млрд сўм сарфланган.
Қайд этилишича, соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн 22 млрд сўм, маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга эса 595 млрд сўм миқдорида харажат қилинган.
Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн 962 млрд сўм сарфлангани маълум қилинган.