Шавкат Мирзиёев «Лукойл» компанияси асосчиси билан учрашди
Вагит Алекперов давлат раҳбарига компания томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 октябрь куни «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.
Вагит Алекперов давлат раҳбарига компания томонидан Ўзбекистон энергетика тармоғида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг жорий ҳолати ҳақида батафсил ахборот берди.
Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, нефть маҳсулотлари чакана савдоси тармоғини ривожлантириш лойиҳалари шулар жумласидан.
Компаниянинг мамлакатдаги фаолиятини кенгайтириш бўйича режалар ҳам кўриб чиқилди





