Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic чемпиони бўлди

Лондон шаҳрида шахмат бўйича йирик London Chess Classic турнири якунланиб, унда ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов тарихий натижани қайд этди. 

Абдусатторов бу турнирда ҳақиқий доминант ўйин кўрсатиб, кетма-кет 6 та партияда ғалаба қозонди.

Хусусан, Абдусатторов энг яқин таъқибчиларидан 2 очкога олдинлаб кетди. Сўнгги турдаги Алиреза Фироузжага қарши дуранг натижа мусобақа якунига 1 тур қолганда уни турнир чемпионига айлантирди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаров шахмат бўйича жаҳон кубогининг энг ёш ғолиби бўлган эди.

 

Спорт