Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади             

Сергели ва Миробод туманининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда туман матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: 24.kz

Хабарга кўра, 9 март куни Сергели туманида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши сабабли соат 09:00 — 18:00 вақт оралиғида, Қумариқ МФЙ — 1930 та ерли аҳоли хонадонлари ҳамда Қурувчилар мавзесидаги 39 та кўп қаватли уйларнинг — 4000 та аҳоли хонадонлари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, 9 март куни соат 09:00 — 18:00 вақт оралиғида Миробод туманинг Баратхўжа, Қўйлиқ ва Бадахшох кўчаларидаги — 550 та ерли аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчилари AGNKS-3 Delta bisnes МЧЖ, AGNKS Автоёқилғи савдо бизнес МЧЖ, ABZ Асфальт заводи ҳамда GM заводи, шунингдек, юқори манзилдаги жами йирик корхона ва ташкилотлар табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.

Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Қайд этилишича, Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали ноқулайликлар учун узр сўрайди.

Янгиликлар