Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

Россияда ишлаётган ўзбекистонликлар орасида интернетдаги эълонлар орқали катта пул эвазига маҳсулотни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бериш бўйича муаммолар юзага келмоқда.

Мурожаатлардан норасмий куръерлик хизматларида наркотик ёки тақиқланган моддалар солинган буюртмаларни етказиб бериш (закладка) таклиф қилинаётгани ва бунинг оқибатида полиция ходимлари томонидан улар ушланиб, жиноий жавобгарликка тортилаётгани маълум бўлмоқда.

Шу муносабат билан, ўзбекистонликлардан норасмий куръерлик хизматларида ишламаслик, катта миқдордаги пул эвазига шубҳали буюмларни бир манзилдан иккинчи манзилга етказиб бермаслик ёки маҳсулотни албатта текшириш сўралган.

Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.

Янгиликлар