Сурхондарёда 11-синф ўқувчиси 8-қаватдан йиқилиб вафот этди

Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 17 ёшли қиз 8-қаватдан йиқилиб, вафот этди. Бу ҳақида «Замон» информацион дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 29 октябрь куни соат 21:00 атрофида содир бўлган. 2007 йилда туғилган қиз олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлган.

Бирдан бақир-чақир овозлари эшитилди, профилактика инспектори билан воқеа жойига борганимизда нохуш ҳолатнинг гувоҳи бўлдик. Марҳума оиланинг катта фарзанди бўлган, унинг уч укаси бор, — деб таъкидлади маҳалла раиси Маҳмуд Эшонқулов.

Таъкидланишича, қиз тумандаги 82-мактабда 11-Б синфида таҳсил олган. Мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилар марҳума намунали хулқ-атворга эга бўлгани ва аъло баҳоларга ўқиганини маълум қилган.

Хусусан, ҳолат содир бўлишидан олдин қизнинг оиласида ҳам ҳеч қандай жанжал ва зиддиятлар юзага келмаган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон