Ўзбекистон Лана Нусейбе номзодини БМТ Бош котиби лавозимига қўллаб-қувватлади

ТИВда таъкидланганидек, янги Бош котиб юқори профессионаллик, халқаро тинчликни сақлаш манфаатлари йўлида аъзо давлатлар саъй-ҳаракатларини бирлаштириш қобилиятига эга бўлиши керак

Ўзбекистон БАА давлат вазири, БМТдаги собиқ доимий вакил Лана Заки Нусейбе номзодининг БМТ Бош котиби лавозимига кўрсатилишини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда ТИВ баёнотида айтилади.

БМТнинг янги Бош котиби юксак касбий маҳорат, бой дипломатик тажриба ва халқаро тинчлик ҳамда хавфсизликни сақлаш, шунингдек, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш йўлида аъзо давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш қобилиятига эга бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Араб Амирликларининг давлат вазири, БМТ ҳузуридаги собиқ доимий вакили Лана Заки Нусейбени Ташкилот Бош котиби лавозимига номзод сифатида илгари суриш тўғрисидаги қарорини олқишлайди, — дейилади хабарда.

 

Ўзбекистон