АҚШ Ўзбекистондаги иккита компанияга санкция киритди

Америка Ғазначилик департаменти Россия ҳарбий машинасини зарур техникалар ва ускуналар билан таъминлаган 275 нафар шахс ва ташкилотга санкциялар эълон қилди.

Улар қаторида Ўзбекистоннинг Uzstanex ва The Elite Investment Group компаниялари бор.

Ягона реестр маълумотларига кўра, «Uzstanex » 2018 йил июль ойида ташкил этилган. У механик дастгоҳларнинг улгуржи савдоси билан шуғулланади. Унинг устав фонди 65 млн сўм бўлиб, ягона таъсисчиси Василий Абрамовдир. Корхона Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган.

The Elite Investment Group  2024 йил январь ойида улгуржи ва номутахассис савдо учун ташкил этилган. Таъсисчиси Нодира Казакбаева бўлиб, устав фонди 3 млн сўмни ташқил қилади. Компания Тошкент вилояти Янгийўл туманида жойлашган.

Санкциялар Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Туркия, Хитой, БАА, Швейцария ва Ҳиндистон компанияларига ҳам жорий этилган.

 

Жаҳон