Ўзлаштириш ва растрата билан боғлиқ жиноятларда айбланган ўзбекистонликлар сони очиқланди

Ўзбекистонда 2025 йилда растрата ёки ўзлаштириш йўли билан содир этилган жиноятлар учун 5 мингга яқин шахс жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар берди Олий суд матбуот хизмати.

Жумладан, 2025 йилда Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан 4 985 нафар шахсга нисбатан айблов ҳукмлари чиқарилиб, уларга жарима, ахлоқ тузатиш ишлари, мажбурий жамоат ишлари, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Шунингдек, 69 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.

Ушбу жиноят тури билан боғлиқ энг кўп ишлар Тошкент, Самарқанд, Андижон, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида кўрилган.

Ўзбекистон