Мактаб ўқувчисининг BMW машинасида инспекторни уриб юбориши тафсилотлари маълум қилинди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган мактаб ўқувчиси бошқарувидаги BMW M4 автомобилининг ЙПХ инспекторини уриб кетгани акс этган видеони эълон қилди.

Маълум қилинишича, ўсмирнинг ота-онаси бунгача икки марта маъмурий жавобгарликка тортилган. Жумладан ўтган йилнинг сентябрь ойида ўғилнинг мактабга бормагани учун ва жорий йилнинг январ ойида автомобилни рухсатсиз бошқаргани ва йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани учун. Уларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддаси (бола тарбияси ва таълими бўйича мажбуриятларни бажармаслик) бўйича жарима солинган.

Бундан ташқари, видеода транспорт воситаси 2002-йилда туғилган Л.A.га тегишли эканлиги кўрсатилган. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот котиби Қаҳрамон Худойбергановнинг маълум қилишича, ушбу шахс 2024-йилдан шу кунгача 18 маротаба автомашина бошқарувини лицензиясиз шахсларга топширган. Шунингдек, у 37 маротаба жиддий йўл ҳаракати қоидаларини бузган.

BMW русумли автомашинани бошқараётган ўсмир ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аввалроқ уни огоҳлантирганини билдирган. Ўсмирнинг отасининг маълум қилишича, воқеа содир бўлган куни унинг ўғли ва дусти автомашинани хайдаб кетишган.

Эслатиб ўтамиз, ЙТҲ натижасида ЙПХ ходими оғир аҳволда шифохонага ётқизилган эди. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Ўзбекистон