Бухорода 13 ёшли қиз она бўлди. Гумонланувчи оилага таниш шахс бўлган
Бухоро вилоятида 13 ёшли қиз она бўлди, деб хабар беради Kun.uz сайти Болалар омбудсманı маълумотига таяниб.

Маълумотларга кўра, қиз айни пайтда 13 ёшда бўлиб, ҳомиладорлик ҳолати ҳомила 6 ойлик бўлган вақтда аниқланган.
Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (14 ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс ўгай ота эмас, балки оилага таниш шахс бўлган. Ушбу шахс қамоққа олинган ва айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бола манфаатида, айбдорга қонундаги энг қатъий жазо қўлланилишини кузатиб борамиз, — дейилади омбудсман хабарида.





