Ҳафта охирида Ўзбекистон аҳолиси сайёралар парадини кузатиши мумкин бўлади

Якин кунларда Ўзбекистон аҳолиси сайёралар парадини кўришлари мумкин бўлади, деб хабар қилди Фанлар академияси матбуот хизмати.

2026-йил 28-феврал куни олтита сайёралардан иборат парад содир бўлади. Ушбу сайёралар парадида Қуёш тизимидаги олтита сайёра, яъни Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер сайёралар иштирок этади, — дейилади хабарда.

Маълум килинишича, сайёралар паради бу ноёб астрономик ҳодисалардан бири бўлиб, бунда 2 ва ундан ортиқ сайёралар бир тўғри чизиқда ёки бир-бирига яқин бурчак масофада жойлашади. Ушбу ҳодиса 18-20 йилда бир марта содир бўлади. Бундан ташқари Қуёш системасидаги 8 та сайёра иштирокидаги парад ҳам бўлиши мумкин, бу ноёб астрономик ҳодиса 170 йилда бир марта содир бўлади.

Жумладан, қуёш уфққа ботгандан кейин ушбу сайёралар парадини мамлакатнинг барча ҳудудларидан кузатиш мумкин бўлади. Мазкур сайёралар парадида сайёралар осмон соҳасининг чорак қисмини эгаллайди ва парадда иштирок этадиган сайёраларни осмоннинг жанубий-ғарбий қисмидан топиш мумкин.

Ўзбекистон