Шимолий Корея Японияга ракета учирди

Шимолий Корея Япония денгизи томон қитъалараро баллистик ракетасини учирди. Бу ҳақида Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотига таяниб, «Yonhap» агентлиги хабар бермоқда.

Қўмитанинг маълумотига кўра , ракетанинг учирилиш вақти соат 07:10 да Пхенян ҳудудида қайд этилган.

Бизнинг қуролли кучларимиз тўлиқ жанговар шайликни сақлаб турибди ва биз Шимолий Кореянинг баллистик ракеталари ҳақидаги маълумотларни АҚШ ва Япония расмийлари билан алмашмоқдамиз, дейилади хабарда.

Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар раҳбарлари КХДР қўшинларининг Россия-Украина урушида иштироки учун қораланганидан кейин, ушбу ҳаракатни амалга оширган.

Тақдим этилган маълумотларга кўра, КХДР томонидан учирилган ракета аллақачон океанга тушган ва ҳеч ким зарар кўрмаган. Бироқ Япония бош вазири Шигеру Ишиба ҳарбийларнинг ҳисоботлари учун Миллий хавфсизлик кенгашини чақириш нияти борлигини маълум қилди.

Жаҳон