Сардор Умурзоқов президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори бўлди
Шу муносабат билан у президентнинг стратегик ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

Сардор Уктамович Умурзоқов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори лавозимига тайинланди, деб хабар беради давлат раҳбари матбуот хизмати.
Мазкур тайинлов президентнинг тегишли фармонлари билан амалга оширилди.
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозими тугатилгани билдирилди.
Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчиси лавозимидан озод этилди.





