Саида Мирзиёева Франциянинг етакчи компаниялари вакиллари билан учрашди
Учрашувда энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби соҳалар бўйича фикр алмашилди

Ўзбекистон президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Франция тадбиркорлари халқаро ҳаракати ҳузуридаги Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси, «Орано» компанияси директорлар кенгаши раҳбари Клод Имовен бошчилигидаги етакчи француз компаниялари вакиллари билан учрашди.

Мирзиёева энергетика, таълим, сув таъминоти тизими, транспорт ва шаҳар инфратузилмаси каби устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш мақсад қилинганини таъкидлади.
Ушбу музокаралар яқинда президент Эммануел Макрон билан бўлиб ўтган олий даражадаги мулоқотнинг узвий ва мантиқий давоми эканлиги билдирилди.






