Андижон шаҳридаги уйларнинг бирида ёнғин чиқди

Андижон вилояти Андижон шаҳрида жойлашган уйларнининг бирида ёнғин содир бўлди.

Қайд этилишича, кеча 8 июнь куни соат 16:19 да Андижон вилояти Андижон шаҳар “Ёрбоши” МФЙ Соҳил кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин юзага келган. Мазкур ёнғинни бартараф этиш учун 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 16:26 да воқеа жойига етиб борган.

Ёнғин соат 16:29 да ўраб олиниб, олти дақиқада ўчирилган. Ёнғин оқибатида уйнинг 70 кв м майдонда том, шифт ва уй-жиҳозлари ёниб зарарланган. Тезкор ҳаракатлар туфайли уйнинг 150 кв м майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

“Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро турли даражада куйиш тан жароҳати олиб шифохонага юборилган. Ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда.