Ўзбекистон МСК раиси ўринбосари Беларусдаги сайловларни холис кузатиш мақсадида мамлакатга ташриф буюрди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Истамов бўлиб ўтаётган сайловларни холис кузатиш мақсадида Беларусга борди. Бу ҳақида «Белта» хабар берди.

«Дарҳақиқат, ушбу сайлов алоҳида аҳамиятга эга, айниқса, коронавирус пандемияси даврида. Шунга қарамай, бизнинг келмаслигимизга шубҳа йўқ эди. Чунки Ўзбекистон ва Беларус МСКлари жуда узоқ муддатли алоқаларга эга. Биз йил давомида турли жойларда учрашиб, тажриба алмашамиз. Биз холис кузатув олиб бориш, беларуслик ҳамкасбларимизга ўз тавсия ва тилакларимизни билдириш учун келдик»,— дейди Маҳмуд Истамов.

Унинг таъкидлашича, Беларусда сайловлар очиқ, ошкора ўтмоқда. «Менимча, Беларус Марказий сайлов комиссияси ушбу сайловларни юқори даражада, шу жумладан, пандемия шароитида ўтказиш учун жуда тўғри чораларни кўрди. Биз борган барча сайлов участкалари Беларус қонунчилиги нормаларига жавоб беради. Барча шароитлар яратилган. Сайловчилар учун номзодлар тўғрисида маълумот плакатлари жойлаштирилган. Ногиронлар учун зарур шарт-шароитлар яратилган. Сайловлар очиқ, ошкора ўтишини ва фуқаролар ўз мамлакат тақдири, болалар келажаги учун овоз бериш учун боришини маълум қилди»,— деди Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари.

Шунингдек, Маҳмуд Истамов Беларусда одамлар катта фуқаролик позицияси ва фаоллигини намойиш этаётганини таъкидлади. «Биламан, Беларусда одамлар одатий равишда муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади. Менимча, бу тўғри, чунки Марказий сайлов комиссияси фуқароларнинг овоз беришлари қулай бўлиши учун барча шарт-шароитларни яратиши керак», — дея қўшимча қилди у.

Янгиликлар