Бухорода ички кийимига телефон яширган абитуриент қиз қўлга тушди (видео)
Бухородаги «Бухоро cпорт мажмуаси»да ўтказилган имтиҳоннинг 1-сменасида ички кийимига телефон яширган қиз аниқланди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Замон» дастурида хабар қилинди.
Хабарга кўра, худди шундай ҳолат «Дилкушо» теннис мажмуасига келган абитуриентда ҳам аниқланган.
Шунингдек, вилоятда ўтказилган тест жараёнларининг 1-сменасида бир қанча абитуриент имтиҳон қоидаларини бузган ҳолатлари аниқланган. Маълум қилинишича, имтиҳонда:
- ички кийимига микро Bluetooth яширган Галаосиё шаҳарчасида яшовчи абитуриент қиз;
- синглисининг ўрнига кирган вобкентлик қиз;
- бел қисмига шпаргалкаларни яширган абитуриент;
- рўмолига шпаргалкаларни яширган абитуриент қиз;
- телефон олиб келган 40 ёшли абитуриент қўлга тушган.
Қайд этилишича, иккинчи сменада ҳам шунга ўхшаш олтита ҳолат аниқланиб, абитуриентларга чора кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қалбаки сертификат билан ўқишга кирмоқчи бўлган 3 нафар абитуриент қўлга тушгани, Ўзбекистон бўйича 37 нафар абитуриент биринчи сменада тестдан четлаштирилгани ҳамда кириш имтиҳонларининг биринчи кунида 6 мингдан ортиқ абитуриент тест синовига келмагани ҳақида хабар қилинганди.