«Ўзэкспомарказ» ва «Универсал»даги тақсимлаш марказлари ёпилди

Тошкент шаҳрида жойлашган «Ўзэкспомарказ» ва «Универсал» даги тақсимлаш ва саралаш марказлари ёпилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида эпидемиологик вазиятнинг барқарорлашаётгани инобатга олиниб, Юнусобод туманидаги «Ўзэкспомарказ»нинг 3 ва 4-павилионларидаги саралаш ва тақсимлаш марказига ва «Универсал» спорт мажмуасидаги саралаш ва тақсимлаш марказига коронавирусга чалинган ва унда гумон қилинган беморларни қабул қилиш тўхтатилган. Бу муассасаларда даволанаётган беморлар Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади. Ушбу вақтинчалик шифохоналарда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари билан меҳнат шартномалари тегишли тартибда бекор қилиниб, улар аввалги иш жойларига қайтарилади.

Маълумот учун, ҳозирда Ўзбекистонда пандемия хавфи нисбатан камайгани туфайли коронавирусга чалинган беморларни даволаш билан шуғулланадиган 159 та тиббиёт муассасасидан фақат 32 таси фаолият юритмоқда.

Аввалроқ Тошкентдаги айрим тақсимлаш марказлари нима сабабдан ёпилаётгани маълум қилинган эди.

Янгиликлар