Самарқанднинг икки ҳудудида беморларнинг йўқлиги сабаб COVID-марказлари ёпилди
Самарқанд вилоят ҳокимлиги ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган Каттақўрғон шаҳри ҳамда Ургут туманларидаги COVID-марказлари ёпилди. Бу ҳақда Бу ҳақда «Zarnews» хабар қилди.
Таъкидланишича, ушбу шаҳар ва туманларда ташкил этилган 200 ҳамда 500 ўринли тақсимлаш ва даволаш марказларида беморлар вирусдан даволанган. Айни пайтда касаллик аниқланиши пасайган. Шунингдек, ушбу тақсимлаш марказига келувчи беморлар сони ҳам кескин камайган. Шу муносабат билан Каттақўрғон шаҳри ва Ургут туманидаги коронавирусни аниқлаш ва даволаш учун мўлжалланган марказлар ўз фаолиятини тўхтатган.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида жойлашган тақсимлаш марказида ҳам беморлар сони кескин камайган. Маълумотларга кўра, у ерда 200 нафардан зиёд вирусга гумон қилинган беморлар даволанмоқда.
Аввалроқ Самарқанд вилояти коронавирус тарқалишининг чўққи нуқтасидан ўтгани ҳақида хабар берилганди.