Сўнгги ўн йил ичида aвтобуслар иштирокидаги ЙТҲ неча баробарга кaмайгани маълум қилинди

Жамоат транспортларида сўнгги ўн йил ичида йўл транспорт ҳодисалари тўрт баробарга кaмайган. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Tashtrans.uz

Хабар берилишича, oхирги 10 йил давомида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти таркибидаги автобус саройларининг ҳайдовчилари айби билан йўл транспорт ҳодиса содир этилган бўлиб, уларнинг сони 76, вафот этганлар сони 57, жароҳатланганлар сони эса 76 фоизга камайган.

«Солиштириш учун, 2011 йилда йўл транспорт ҳодисаси 74 та, вафот этганлар 7 та, жароҳат олганлар  83 та. Шунингдек, 2020 йилда йўл транспорт ҳодисаси 18 та, вафот этганлар 3 та, жароҳат олганлар 20 та», – дейилади хабарда.

Маълумотга кўра, 2020 йилда йўл транспорт ҳодисалар сони 2019 йилга нисбатан 26 фоизга, вафот этганлар сони эса 60 фоизга камайган.