Қашқадарёда мактаб директори куч билан ўқувчиларнинг бошини уриштирди

Тармоқда Қашқадарё вилоятидаги мактаблардан бирининг директори иккита боланинг бошидан ураётгани тасвирланган видео тарқалди.

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси матбуот хизмати ҳодиса 2023 йилнинг 13 январь куни Яккабоғ тумани 80 сонли мактабда содир бўлганини маълум қилди.

«Мактаб директори Т.А. иккита олтинчи синф ўқувчисини уриб, синфдаги партани синдирмоқчи бўлгани учун дакки берди», – дейилган хабарда.

Яккабоғ тумани ИИБ директорга нисбатан тергов олди суриштирув ишларини бошлади.

Янгиликлар