«Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, тунда Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.

Эслатиб ўтамиз, ⚡️ Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди деб хабар қилган эдик.