Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонда 5 400 000 дозалик вакцина захираси шакллантирилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Хабарга кўра, 10 июнь куни яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ушбу вакцинанинг мамлакатга келтирилган 5-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:

  • 27 мартда — 1 миллион доза,
  • 27 апрелда — 1 миллион доза,
  • 18 майда — 1 миллион доза,
  • 19 майда — 500 минг доза партиялари келтирилган.

Шунингдек, мамлакатга

  • 660 минг доза AstraZeneca,
  • 240 минг доза «Спутник V» вакцинаси қўлланилиб келинмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 5,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 2,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Аввалроқ, «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги партияси олиб келинди деб хабар берган эдик.