Избосканда эҳтиёжманд оилаларга маиший техника воситалари тарқатилди (фото)
Андижон вилоятида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш давом этмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларни коронавирус пандемияси даврида моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Избоскан туманида истиқомат қилувчи 8 нафар фуқарога маиший техника воситалари (Музлаткич, телевизор ҳамда кир ювиш машинаси) тарқатилди.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Аввалроқ Андижонда «темир дафтар»даги 9 та хонадонга икки бошдан эчки тарқатилгани ва кредитга юк ташиш мототранспортлари берилгани хабар қилинган эди. Шунингдек, хизматни ўташ чоғида вафот этган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига озиқ-овқат маҳсулотлари топширилган эди. Бундан ташқари, Избосканда эҳтиёжманд оилаларга наслли эчкилар тарқатилган эди.