Пахтаободдаги маҳаллада 120 метр йўлга асфальт ётқизилди
Aндижон вилояти Пахтаобод тумани «Мустақиллиқ» маҳалласида 3 сентябръ куни бошланган асфальтлаш ишлари 10 сентябрда якунланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Хабарга кўра, Пахтаобод туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан «Мустақиллиқ» маҳалласига кириш қисмидаги 120 метр масофада асфальтлаш ишлари якунланиб, йўллар равон ҳолатга келтирилган.

Фото: Пахтаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Қайд этилишича, корхона ходимлари томонидан эса «Соҳил»маҳалласидаги 2 минг метр масофадаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари давом эттирилмоқда. Ушбу кўчалардаги ишлар ҳам тез фурсатларда ўз якунига етказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пахтаобод туманидаги 4 та маҳаллага 4,5 км асфальт ётқизилгани ҳамда Иштихондаги 6 километрлик йўл таъмирига 890 миллион сўм маблағ ажратилганлиги ҳақида хабар берилганди.