Иштихонда 6 км йўл таъмирлашга 890 млн сўм маблағ ажратилди
Самарқанд вилояти Иштихон туманида маҳаллий аҳамиятдаги 6 километр йўл таъмирланмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, айни кунларда Иштихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллий аҳамиятдаги 4н 548 Кўтарма—Равот—Тангитепа йўлида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги йўлнинг 6 км қисмига асфальт ётқизилиши режалаштирилган. Жорий таъмирлаш ишларига 890 миллион сўм маблағ ажратилган.
«Мазкур ҳудуддаги йўллар анча эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолган эди. Aйни пайтда олиб борилаётган жорий таъмирлаш аҳолининг йўлда ҳаракатланиши, айниқса куз-қиш мавсумида ҳаракатланишдаги ноқулайликларнинг баратараф этилишига олиб келади», — дейди Иштихон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бўлим бошлиғи Ҳамза Носиров.
Эслатиб ўтамиз, Андижонда ичимлик суви тармоғидаги носозлик аҳоли мурожаатига кўра бартараф этилиши маълум қилинганди.