Андижонда ичимлик суви тармоғидаги носозлик аҳоли мурожаатига кўра бартараф этилиши маълум қилинди (фото)
Андижон шахар Бобуршоҳ кўчасида истиқомат қилувчи аҳолининг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мурожаати юзасидан 19 август куни ўрганиш олиб борилди. Бу ҳақда «Андижон сув таъминоти» МЧЖ хабар берди.
Мурожаатга кўра олиб борилган ўрганиш натижасида ушбу кўчадаги диаметри 630 миллиметр бўлган марказий ичимлик сув тармоғида носозлик юзага келгани аниқланган.
«Андижон сув таъминоти» МЧЖнинг Андижон шаҳар бўлими таъмирлаш хизмати ходимлари томонидан носозликни бартараф этилмоқда. Ушбу ишлар 20 август куни якунига етишини маълум қилинди.
Аввалроқ Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари шаҳар ҳокими томонидан назорат қилиниши ҳақида хабар берилган эди.