Андижон шаҳрида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари шаҳар ҳокими томонидан назорат қилинади (фото)

Андижон шаҳрида 18-август, душанба куни шаҳарнинг айрим маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла фаоллари билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Андижон шаҳар хокими Баҳромжон Ҳайдаров ва сектор раҳбарлари «Фаробий», «Пахтакор» ва «Истиқлол» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, маҳалла фаоллари билан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан учрашув ўтказган. Учрашувда фуқароларнинг мурожаатларига асосан камчиликлар юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилган. Бу борада белгиланган вазифаларни тез орада тўлиқ якунланиб, 2020-2021 йил куз-қиш мавсумини тинч ва беҳаловат ўтказиш мақсад қилинган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, тайёргарлик юзасидан белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши Aндижон шаҳар ҳокими Бахромжон Ҳайдаров томонидан назоратга олинган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

 

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Aндижонда 3 ой мобайнида 40 мингдан зиёд хонадонлар тўлиқ таъмирлангани, Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйҳатдан ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси кетма кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритиб, Осиё ва Океания чемпионига айланди

Ўзбекистон терма жамоаси кетма кет тўртинчи ғалабасини қўлга киритиб, Осиё ва Океания чемпионига айланди

Шавкат Мирзиёев Анқарада Эрдўған билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Анқарада Эрдўған билан учрашув ўтказди

Туркияда сув тошқинлари қурбонлари сони 14 нафарга етди

Туркияда сув тошқинлари қурбонлари сони 14 нафарга етди

Эски «права»ни байрам кунларида ҳам янгисига алмаштириш мумкинлиги айтилди

Эски «права»ни байрам кунларида ҳам янгисига алмаштириш мумкинлиги айтилди

Uzum холдинги мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштирмоқда

Uzum холдинги мамлакат иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилишни режалаштирмоқда

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди