Олтинкўлда 45 мингдан зиёд газ жиҳозлари рўйҳатдан ўтказилди (фото)
Aндижон вилояти Олтинкўл туманида уй ичи газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, «Олтинкўлтумангаз» газ таъминоти бўлими ходимлари шу кунгача 45 мингдан зиёд газ жиҳозларини хатловдан ўтказган бўлса, жами жиҳозларнинг 60 фоизи техник кўрикдан ўтказилди.
Қайд этилишича, 10 мингдан зиёд 2 кампаракли, 8136 дона 3 кўзли ҳамда 8300 га яқин 4 кампаракли газ плитаси истеъмолчиларга хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, 17 450 дона иситиш печи, 1121 дона иситиш қозони ва бошқа турдаги газ жиҳозлари йил давомида бир маротаблик техник кўрик ва жорий созлашдан ўтказилиши керак.
Эслатиб ўтамиз, Бухорода 168,5 мингга яқин газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилгани ҳақида хабар қилинганди.