Афғонистонда аёлларга қўйилган тақиқ туфайли 150 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар ўз фаолиятларини тўхтатди

Афғонистондаги «Толибон» ҳукумати афғон аёлларини ишдан четлаштиргани ҳақида хабар берилганди. Шундан сўнг 150 дан ортиқ нодавлат ташкилотлар ўз фаолиятларини тўлиқ ёки қисман тўхтатди.

Бу ҳақда Норвегия Қочқинлар кенгаши гуманитар ташкилоти (NRC)га таяниб, «Khaama Press» агентлиги хабар берди.

NRC раҳбари Ян Эгеланнинг Афғонистонга ташрифидан сўнг «469 нафар афғон аёли ходими иштирокисиз 700 минг афғон оиласига ҳаётий ёрдам кўрсатишни давом эттира олмаслиги» тўғрисида баёнот берди.

Янгиликлар