2023 йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиш прогнози эълон қилинди

Жорий йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиши 4,9 фоизни ташкил этиши прогноз қилинди.

Маълум қилинишича, 2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш даражаси 5,7 фоизга етган. 2021 йилда эса 7,4 фоизни ташкил этган эди. Қайд этиш жоиз, бу кўрсаткич йилдан-йилга пасайиб бормоқда.

2023 йилда Россияда ретсессия ва Хитойдаги секин ўсиш Марказий Осиёдаги иқтисодий фаоллик даражасига салбий таъсир қилади. Прогнозларга кўра, жорий йилда минтақанинг иқтисодий ўсиши 4,9 фоизни ташкил этади. Марказий Осиё давлатларидаги ЯИМнинг ўсиши қуйидагича:

  • Ўзбекистонда 4,9 фоизга
  • Қозоғистонда 3,5 фоизга
  • Қирғизистонда 3,5 фоизга
  • Тожикистонда 5% ошиши кутилмоқда.

Янгиликлар