Қашқадарё вилоятида 4 кунда 6000 га яқин йўл-ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланди
Қашқадарё вилоятида 4 кунда 6000 га яқин йўл-ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
5 февралдан бошлаб Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида автоматик тарзда қоида-бузарликларни аниқловчи кузатув камералари ишга туширилди.
«Ушбу камералар Қарши шаҳри Ислом Каримов ва Бунёдкор кесишган кўчаларида ўз иш фаолиятини бошлаган. Камералар светофорнинг таъқиқловчи қизил чироғига амал килмасдан, тўхташ чизиғига тўхтамасдан ҳаракатланувчи ва ҳаракат давомида телефондан фойдаланган ҳамда хавфсизлик камарини тақмаган қоидабузарликларга қаратилган», — дея таъкидлади Қашқадарё вилояти ИИВ ЙҲХБ маъмурий амалиёт гуруҳи инспектори.
Таҳлилларга кўра, асосий қонунбузарликлар светофорнинг тўхташ чизиғи ва қизил чироғига амал қилмасдан ҳаракатланиш кўплаб кузатилмоқда.
Аввалроқ, Бухорода йўл ҳаракати қоидасини бузган автобус ҳайдовчилари жазолангани ҳақида хабар берилган эди.